Қайтариш ва алмаштириш сиёсати

Маҳсулотлар аниқ буюртма ёки объект учун етказиб берилади, шунинг учун «фикрим ўзгарди» сабабли қайтариш қабул қилинмайди.

Агар маҳсулот ишлаб чиқариш нуқсони билан етказилса, ташишда шикастланса ёки буюртмангизга мос келмаса — биз уни бепул равишда худди шундай ёки тенг қийматдаги бошқа маҳсулотга алмаштирамиз.

Нақд пул қайтарилмайди: унинг ўрнига буюртма суммасига тенг маҳсулот берилади.

Қабул қилган кундан 14 календар кун ичида +998935835152 ёки qulaymakon.uz@gmail.com орқали расм билан хабар беринг.

Алмаштиришни 10 иш куни ичида берамиз. Алмаштириш харажатини сотувчи ўз зиммасига олади.